БЎЛАЖАК ТЕХНОЛОГИК ТАЪЛИМ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ МАХСУС КОМПЕТЕНЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МЕТОДИКАСИ (Тикувчилик буюмларини лойиҳалаш мисолида)ПЕДАГОГИКА ФАНЛАРИ БЎЙИЧА ФАЛСАФА ДОКТОРИ (PhD) ДИССЕРТАЦИЯСИ АВТОРЕФЕРАТИ
- Код Товара: 933
- Дата добавления: 14 Июня, 2025
- Sahifalar soni: 26
- Смотрели: 5 Раз
- Продано: 0 Штук
- Размер:
-
26 so'm
КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон миқёсида амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг мақсади муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, маънавий жиҳатдан баркамол етук ривожланган инсонни тарбиялаш, таълим ва тарбияни юксалтириш ҳисобланади.
Дунё жамиятини модернизация қилишнинг ҳозирги босқичи бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлиги сифатига янги талабларни қўяди, унинг асосий кўрсаткичларидан бири махсус билим ва кўникмаларни ўз ичига олувчи касбий ва махсус компетенцияларини шакллантириш, касбий ва педагогик муаммоларни ҳал қилиш ҳисобланади. Хусусан, инсоннинг моддий, эстетик ва маънавий эҳтиёжларини қондирадиган маҳсулотларини яратиш ва тикувчилик буюмларини лойиҳалаш жараёнларини махсус компетенциялар асосида самарали ва тушунарли ташкил этишда касбий тайёргарлиги юқори бўлган технологик таълим ўқитувчиларини тайёрлаш сифатига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Princeton University (АҚШ), Таълим технологиялари навигатори ахборот-методик маркази (Россия), Cyber University (Жанубий Корея) каби нуфузли илмий тадқиқот марказларида таълим сифатини оширишга оид илмий тадқиқотлар олиб борилиб, салмоқли амалий натижаларга эришилмоқда.
Мамлакатимизда миллий анаъналаримизга содиқ янги авлодни вояга етказиш, энг муҳим вазифалардан биридир. Хусусан, олий таълим муассасаларида, профессионал таълим тизимида, умумий ўрта таълим мактабларида, мактабдан ташқари муассасаларда фаолият юритувчи малакали кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида “2026 йилга қадар ўқув дастурлари ва дарсликларни илғор хорижий тажриба асосида тўла қайта кўриб чиқиб, амалда жорий этиш, олий таълим ва умумий ўрта таълим мактабларида таълим сифатини ошириш, педагог-кадрларнинг билими ва малакасини халқаро даражага олиб чиқиш” муҳим устувор вазифа сифатида белгиланган. Бу борада, тикувчилик буюмларини лойиҳалашда бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг махсус компетенцияларини ривожлантириш методикасини бўйича ўқув ва медодик қўлланма яратиш муҳим аҳамият касб этади.
Теги: DISSERTASIYA