АКРОБАТИКА МАШҚЛАРИНИНГ УСЛУБЛАРИ
- Код Товара: 470
- Дата добавления: 15 Февраля, 2025
- Количество страниц: 49
- Смотрели: 61 Раз
- Продано: 0 Штук
- Размер:
-
15 000 so'm
Мавзу номи: АКРОБАТИКА МАШҚЛАРИНИНГ УСЛУБЛАРИ
Мавзу мақсади: Гимнастика машқларига ва гимнастика воситаларига дастлабки ўргатиш жараёнида тренерлар, аксарият ҳолларда, айрим муаммоларга дуч келиши кузатилиб туради. Жумладан, ҳатто энг оддий гимнастик элемент техникасига ўргатишда муайян жисмоний сифатларнинг ривожланганлик даражасига таянилади. Аммо кўпинча шу сифатларнинг ривожланганлик даражаси гимнастика элементларни самарали ўзлаштириш имконини бермайди. Шундай вазиятларда одатда икки йўналишда ташкил этиладиган махсус машғулотдан фойдаланиш тавсия этилади. Ушбу турдаги машғулотларнинг йўналишларидан бири – бу ҳаракат қобилиятини шакллантириш, иккинчиси – ҳаракат кўникмаларини тарбиялаш. Қайд этилган вазифаларни алоҳида мустақил ва биргаликда ҳал этиш мумкинлигидан қатъий назар мувофиқ жисмоний сифатларни ҳам бир йўла ривожлантириш зарур бўлади. Бинобарин, замонавий гимнастик машқларни самарали ўзлаштириш устивор жиҳатдан ихтисослаштирилган жисмоний тайёргарликка боғлиқдир.Жисмоний тайёргарлик умумий ва махсус жисмоний сифатларни ривожлантириш жараёнини ўз ичига олади.
Ушбу жисмоний сифатларни рифожлантиришда қайси бирига устунлик билан ёндошиш масаласида мутахассислар фикри турлича. Бир гуруҳ мутахассислар тезкорлик, куч-тезкорлик сифатлари ва координатсион қобилиятга урғу бериш лозимлигини таъкидлайдилар. Улар шу сифатларга устунлик берилишини болаларнинг ёш хусусиятига мутаносиб эканлиги билан изоҳлайдилар. Бошқа бир гуруҳ олимлар жисмоний сифатлар ўртасидаги узвий боғлиқликни эътиборга олган ҳолда, мазкур ёшдаги ёшларда барча сифатларни баровар ривожлантириш муҳимлигига эътибор қаратадилар.
Мавзу тематикаси:
1. Кириш
2. Акробатика машқлари. Машқларнинг таърифи ва классификасияси
3. Турникда бажариладиган машқ
4. Таяниб сакрашлар
5. Кўргазмали машқлар
8. Хулоса
9. Фойдаланилган адабиётлар
Теги: uslubiy qo`llanma