• АМАЛИЁТДА КЎП УЧРАЙДИГАН МУАММОЛИ ҲОЛАТЛАР

АМАЛИЁТДА КЎП УЧРАЙДИГАН МУАММОЛИ ҲОЛАТЛАР

  • 0 отзывов
  • Код Товара: 2053
  • Дата добавления: 13 Сентября, 2025
  • Sahifalar soni: 144
  • Смотрели: 79 Раз
  • Продано: 0 Штук
  • Размер:
  • 15 000 so'm


3. АМАЛИЁТДА КЎП УЧРАЙДИГАН МУАММОЛИ ҲОЛАТЛАР (КАЗУСЛАР)

 

1. Фуқаро А. 2015 йилда вафот этгандан сўнг унга тегишли Тошкент шаҳар, Сергели тумани, А.З. кўчаси, 1-уй ушбу мол-мулкка нисбатан меросхўрлар топилмаганлиги сабабли қаровсиз қолиб кетган. Туман ҳокими фуқаро А.га тегишли бўлган уйни эгасиз мулк деб топиш ҳамда уни давлат ҳисобига ўтказиш ҳақида қарор қабул қилди.

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

 

1157-модда. Эгасиз қолган мол-мулк

Агар қонун бўйича ҳам, васиятнома бўйича ҳам меросхўрлар бўлмаса ёхуд меросхўрлардан ҳеч қайсиси ворислик ҳуқуқига эга бўлмаса ёхуд уларнинг ҳаммаси меросдан воз кечган бўлса, мерос мол-мулк эгасиз деб ҳисобланади.

Мерос мол-мулк мерос очилган жойдаги маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг аризаси бўйича мерос очилган кундан эътиборан уч йил ўтганидан кейин суднинг қарори асосида эгасиз деб топилади. Мерос мол-мулк, агар уни қўриқлаш ва бошқариш билан боғлиқ харажатлар унинг қийматидан ошиб кетса, кўрсатилган муддат ўтишидан олдин эгасиз деб топилиши мумкин.

Эгасиз мол-мулк у турган жойдаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мулкига ўтади, бу орган мол-мулкдан воз кечган тақдирда, давлат мулкига ўтади.

Эгасиз мол-мулкни қўриқлаш ва бошқариш ушбу Кодекснинг 1144-моддасига мувофиқ амалга оширилади.

1144-модда. Қонун бўйича мерос олинганида меросни муҳофаза қилиш ва уни бошқариш

Мол-мулкнинг бир қисми васиятнома бўйича мерос қилиб олинган тақдирда, мерос қолдирувчи томонидан тайинланган васиятнома ижрочиси бутун меросни, шу жумладан унинг қонун бўйича ворислик тартибида ўтадиган қисмини ҳам муҳофаза қилади ва бошқаради.

Ушбу Кодекснинг 1131-моддасига мувофиқ васиятнома бўйича меросхўрлар ёки суд томонидан тайинланган васиятнома ижрочиси, агар қонун бўйича меросхўрлар мероснинг қонун бўйича ворислик қилиш тартибида ўтадиган қисмига нисбатан кўрсатилган мажбуриятларни ижро этиш учун мерос бошқарувчисини тайинлашни талаб қилмасалар, умуман бутун меросни муҳофаза қилиш ҳамда уни бошқариш мажбуриятларини амалга оширади.

Написать отзыв

Пожалуйста авторизируйтесь или создайте учетную запись перед тем как написать отзыв

Теги: MUSTAQIL ISH